Ўзбекистон таэквондочилари Франциядаги турнирда 5 совринни қўлга киритдилар

Дата: 16:04, 27-11-2014.

Тошкент. 27 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон термаси таэквондо (WTF) бўйича Францияда бўлиб ўтган турнирда 2 олтин, 1 кумуш ва 2 бронза медалларни қўлга киритди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Республика Таэквондо федерациясидан (WTF) хабар қилишларича, Жасур Бойқўзиев “олтин” медални финалда Мбар Ндиа (Франция) устидан ғалабаси учун олди. Бунгача у 87 кггача вазн тоифасида Франция, Испания ва Германиялик спортчиларни енгди.

Яна бир олтин медаль Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Никита Рафалович томонидан 74 кгагча вазн тоифасида қўлга киритилди. У ҳал қилувчи баҳсгача Франция, Грузия ва Италиялик спортчилар қаршилигини босиб ўтди.

Бундан ташқари, Умида Абдуллаева иккинчи, Дмитрий Шокин ва Наталья Маматовалар учинчи бўлдилар. Париждаги халқаро турнир терма жамоа учун Олимпиа ўйинларига тайёргарлик босқичи бўлди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: