Ўзбекистон таэквондочилари Минскда 17 олтин медалларни қўлга киритдилар

Дата: 00:18, 08-12-2016.

Тошкент. 8 декабр. ЎзТАГ – Таэквондо бўйича Ўзбекистон термаси таэквондо ITF бўйича Минскда бўлиб ўтган МДҲ очиқ биринчилиги ва Жаҳон кубогида турли даражадаги 34 совринни қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Таэквондо федерацияси маълумотларига кўра, улар орасида 17 олтин, 1 кумуш ва 16 бронза медаллар мавжуд.

Шунингдек, таэквондо бўйича Ўзбекистон термаси жамоавий спаррингда ҳам 1-ўринни эгаллади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: