Ўзбекистон таэквондочилари Таиланддаги йиғинни якунладилар

Дата: 17:06, 29-01-2016.

Тошкент. 29 январ. ЎзТАГ – Таэквондо бўйича (WTF) Ўзбекистон термаси Таиланддан қайтиб келди. Бу ерда жамоа 14 кун давомида ўқув-машқ йиғинида иштирок этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Таэквондо федерациясидан хабар қилишларича, Ўзбекистон термаси аъзолари йиғинда Корея Республикаси, Хитой ва Таиланд вакиллари билан бирга иштирок этдилар.

Йиғин иштирокчилари таркибига тренер Александр Ким бошчилигидаги Ўзбекистон эркаклар термаси аъзолари Дмитрий Шокин, Жасур Бойқўзиев, Максим и Никита Рафалович, Валентин Хегай, Темур Ўролов, Мирзанозим Шароповлар кирдилар.

Йиғин Филиппинда ўтказиладиган бўлажак Осиё чемпионати олдидан бир босқич бўлди.

Ушбу мусобақадан сўнг таэквондочилар Манилдаги (Филиппин) мусобақаларга жўнайдилар. Бу ерда 1-2-ўринларни олган спортчилар эса Риодаги Олимпиадага йўлланма оладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: