Ўзбекистон таэквондочилари Венециядаги ЖЧда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгалладилар
Тошкент. 13 июн. ЎзТАГ – Таэквондо бўйича Ўзбекистон термаси Венецияда 11-13 июн кунлари бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Миллий таэквондо уюшмасидан хабар қилишларича, 50 спортчидан иборат ўзбек термаси 25 олтин, 16 кумуш ва 34 бронза медалларни қўлга киритди.
Эслатиб ўтамизки, турнирда дунёнинг 32 мамлакатидан жами 600 спортчилар қатнашдилар. Мусобақалар ҳам болалар, ҳам катталар орасида ўтказилди.