Ўзбекистон “Таълим бўйича глобал ҳамкорлик” ташкилотидан деярли $50 млнлик грант олди

Дата: 17:18, 06-11-2014.

Тошкент. 6 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати “Таълим бўйича глобал ҳамкорлик” Халқаро ташкилотидан деярли $49,9 млнлик грант олди, деб хабар қилди Ўзбек телеграф агентлигига (ЎзТАГ) пайшанба куни Халқ таълими вазирлиги вакили.

Жорий ҳафтада ажратилган маблағлар грант маъмури бўлган Жаҳон банки ва ТБГҲнинг Ўзбекистондаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи ЮНИСЕФ билан биргаликда тақсимланади, деб аниқлаштирди вазирлик вакили. Унинг сўзларига кўра, грант маблағлари мактабгача ва шрта таълим муассасалари учун жиҳозлар ва ускуналар харид қилиш, махсус таълимга муҳтож болаларга таълим бериш, дидиктик персонал малакасини ошириш ишларига йўналтирилади.

Маълумот ўрнида, ТБГҲ 2002 йилда ташкил этилган халқаро ташкилот. Унинг мақсади – дунёнинг турли бурчакларидаги болаларни сифатли таълим олишга жалб қилишдар иборат.

Ташкилот фаолияти саккиз ривожланган давлат ва қатор халқаро ташкилотлар томонидан молиялаштирилади. Хозирда ташкилотга 80 мамлакат аъзо. Унинг бош идораси Вашингтонда жойлашган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: