Ўзбекистон тарихида биринчи марта президент 2,7 минг кишини авф этди
Тошкент. 7 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон тарихида биринчи марта президент Шавкат Мирзи ёев 2,7 минг кишини авф этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги арафасида содир бўлди.
“Мамлакат тарихида илк бор Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2700 нафар судланганларни афв этиш, жумладан, турли ҳолатларда жиноят содир этган, қилган ишидан қаттиқ пушаймон бўлган ва тўғри йўлга кирган, турар-жойи ҳамда жазони ўташ муассасаларида ижобий тавсиф олган 956 шахсни жазони ўташ колонияларидан озод қилиш тўғрисида фармон имзоланди”, - дейилади Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан авф этиш тўғрисида”ги фармон матнида.
Афв этиш тўғрисидаги ҳужжатга мувофиқ судланганлар тез орада оиласи бағрига ва мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланиши учун жамиятга қайтиш имконига эга бўладилар.


