Ўзбекистон ташқи дунё билан алоқаларни мустаҳкамлаш учун “йўл хариталари” тузади

Дата: 22:17, 27-01-2017.

Тошкент. 27 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон ташқи дунё билан алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган икки “йўл хариталари” тузишни режалаштирмоқда, деб хабар қилди медиа-ҳафталикда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Жавлон Ваҳобов.

Унинг сўзларига кўра, биринчи “йўл харитаси” республиканинг сиёсий-дипломатик соҳадаги хорижлик ҳамкорлар билан алоқаларни ривожлантиришга жавоб беради.

“Унга юқори ва олий даражадаги ташрифлар, учрашувлар, музокаралар ташкил этиш масалаларини киритилади. Шунингдек, йўналишга сиёсий маслаҳатлашувлар, вазирлик ва муассасалар даражасидаги маслаҳатлашувлар, Ўзбекистон раҳбарияти томонидан илгари сурилган ташқи сиёсий ташаббус ва таклифларни амалга ошириш бўйича қатор вазифа ва тадбирлар ҳам киради”, - деб иқтибос келтиради Ваҳобовдан Sputnik Ўзбекистон.

Унинг таъкидлашича, иккинчи “йўл харитаси” тўлалигича савдо-иқтисодий, молиявий-инвестициявий, илмий-маърифий соҳалардаги аниқ амалий чораларни амалга оширишга бағишланади.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, унинг асосида давлат раҳбари белгилаб берган еттита устувор йўналишлар кирган.

“Гап экспортни кенгайтириш, хорижга олиб чиқилувчи маҳаллий маҳсулотлар номенклатурасини диверсификация қилиш, Ўзбекистондаги инвестициявий лойиҳаларда хорижлик ҳамкорларнинг иштироки, уларни маҳаллийлаштириш жараёнига жалб этиш кабилар назарда тутилмоқда. Биз, шунингдек, хорижнинг етакчи олий ўқув муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш ва бошқа қатор масалаларга эътибор қаратамиз”, - деб қайд этди у.

Таъкидланишича, ҳозирда юқоридаги ҳужжатлар фаол ишлаб чиқиш жараёнида, улар бўйича таклифлар ва экспертлар ҳамда жамоатчилик томонидан тўлдиришларни йиғиш давом этмоқда. Келгусида улар ҳукумат қарори сифатида расмийлаштирилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: