Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки МДҲ энг йирик 200 банклари орасида 30-ўринни эгаллади
Тошкент. 28 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки МДҲ активлари миқдори бўйича энг йирик 200 банклари орасида 30-ўринни эгаллади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “РИА Рейтинг” (Россия) рейтинг агентлиги маълумотларига асосланган ҳолда.
ТИФ МБ ташқари рўйхатга “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ (58-),”Асака” АТБ (65-), “Ипотека банк” АТИБ (93-), “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ (95-), “Агробанк” АТБ (114-), Hamkorbank АТБ (124-), КДБ Банк Ўзбекистон (138-), “Ипак йўли” АТБ ва “Капиталбанк” АТБ киришди.
МДҲнинг 1 минг атрофида банклари орасида 200 энг йирик банклар сирасига ўн бир мамлакат: Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Украина банклари кирдилар. Грузия МДҲ таркибига кирмаса ҳам тарихан ушбу рейтингга киритилди.
“РИА Рейтинг” агентлигининг таъкидлашича, Ўзбекистон банкларининг ялпи активлари 2016 йилнинг 1 январига келиб $23,2 млрдни ташкил қилган. Агентлик маълумотларига кўра, Ўзбекистон банклари активлари 2015 йилда 0,1% пасайган.
Эслатиб ўтамизки, рейтинг учун маълумотлар очиқ манбалар: банкларнинг очиқ молия ҳисоботлари, статистик бюллетенлар ва МДҲ Марказий банкларининг материалларидан олинган. Ушбу рейтинг МДҲ банкларининг активлари миқдори бўйича “РИА Рейтинг” томонидан тайёрланган олтинчи йиллик рейтингидир.