Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ХХР элчиси билан учрашди

Дата: 17:40, 30-06-2016.

Тошкент. 30 июн. ЎзТАГ - Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ХХР элчиси билан учрашди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ТИВ матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“2016-йилнинг 30-июн куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сун Лицзени қабул қилди. Суҳбат чоғида Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзипиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи ҳамда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ Саммитининг якунлари муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: