Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Фаластин ва Кот д’Ивуарлик ҳамкасблари билан учрашди

Дата: 13:33, 19-10-2016.

Тошкент. 19 октябр. ЎзТАГ – Кеча, 18 октябрда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Фаластин Ташқи ишлар вазири Рияд ал-Малки ва Кот д’Ивуар Ташқи ишлар вазири Абдалла Алберт Мабри билан учрашди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон ТИВ маълумотларига кўра, Фаластин ва Кот д’Ивуар ташқи сиёсий муассасалари раҳбарлари Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида иштирок этиш учун Тошкентга келишган.

“Рияд ал-Малки билан суҳбат чоғида Ўзбекистон-Фаластин муносабатларининг, жумладан ИҲТ доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда Фаластин Элчиси Муҳаммад Таршаҳани иштирок этди”, - дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Ўз навбатида, Абдалла Алберт Мабри билан мулоқот чоғида ТИВ раҳбарлари БМТ, ИҲТ доирасидаги Ўзбекистон-Кот-д’Ивуар ҳамкорлиги масалаларини муҳокама қилдилар ҳамда иккитомонлама муносабатларнинг истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: