Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ИҲТ бош котиби билан учрашди

Дата: 12:58, 29-07-2016.

Тошкент. 29 июл. ЎзТАГ – Кеча Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ИҲТ бош котиби билан учрашди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2016-йилнинг 28-июл куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Жидда шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ияд Амин Маданий билан учрашув ўтказди” , - дейилади ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Учрашув давомида ИҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган 43-сессияси дастури, кун тартиби ва бошқа амалий масалалари юзасидан фикр алмашилгани ҳам таъкидлаб ўтилган.

ИҲТ Бош котиби Ташқи ишлар вазирлари кенгашига тайёргарлик кўриш борасида Ўзбекистон томонидан амалга ошираётган чора-тадбирларни юқори баҳолагани ҳам хабарда айтиб ўтилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: