Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Ҳиндистон ва БАА элчилари билан учрашди

Дата: 17:11, 18-03-2016.

Тошкент. 18 март. ЎзТАГ – Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг Ҳиндистон ва Бирлашган Араб Амирлиликларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчилари – Винод Кумар ва Муҳаммад Ҳареб Алмеҳаирбилар билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ТИВ сайтидаги маълумотга кўра, Ҳиндистон элчиси билан учрашувда Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабатларининг долзарб масалалари ҳамда Ўзбекистоннинг ШҲТга жорий раислиги билан боғлиқ бошқа мавзулар муҳокама қилинди.

БАА элчиси билан бўлиб ўтган мулоқотда икки томон кун тартибининг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамизки, 2015 йил июлда ШҲТ ташкилотга Ҳиндистон ва Покистонни қабул қилиш бўйича ишлар бошланган эди. ШҲТ Уфадаги саммитида ташкилотга раислик Россиядан Ўзбекистонгга ўтди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти 2001 йилда ташкил қилинган минтақавий халқаро ташкилотдир. Унга Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон киради. Беларусь, Монголия, Эрон, Покистон, Ҳиндистон ва Афғонистон ташкилотда кузатувчи мақомига эга.

Янгилик билан ўртоқлашиш: