Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Ҳиндистоннинг янги элчисини қабул қилди

Дата: 17:47, 22-05-2015.

Тошкент. 22 май. ЎзТАГ – Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ҳиндистон Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Винод Кумарни қабул қилди, деб хабар қилади ўзбек ташқи сиёсий муассаси матбуот хизмати.

Элчи вазирга ишонч ёрлиғлари нусхасини топширди.

Хабарда айтилишича, бўлиб ўтган мулоқот пайтида икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболли йўналишлари муҳокама қилинган.
Шунингдек, мунтазам равишдаги олий даражадаги Ўзбекистон-Ҳиндистон мулоқоти давлатлараро алоқаларнинг изчил ривожи учун асосий омиллиги таъкидланиб, бўлажак икки томонлама сиёсий тадбирларга тайёргарлик жараёнлари кўриб чиқилган.
БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Шунингдек, субҳатда минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилган.

Эслатиб ўтамизки, Винод Кумар Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида ушбу вазифани 2014 йил ноябрдан бери эгаллаб келган Викрам Кумар Дораисвамининг ўрнига келди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: