Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири исроиллик дипломат билан учрашди

Дата: 12:49, 30-03-2016.

Тошкент. 30 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири исроиллик дипломат билан учрашди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

“2016-йилнинг 29-март куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Исроил Давлати Ташқи ишлар вазирлиги бош директорнинг биринчи ўринбосари Жереми Иссахаровни қабул қилди. Жереми Иссахаров Тошкент шаҳрига Ўзбекистон ва Исроил ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундида иштирок этиш учун Исроил ТИВ делегацияси раҳбари сифатида ташриф буюрган”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Исроил кун тартибининг долзарб масалалари, ҳамда халқаро ва минтақавий муаммолар бўйича фикр алмашилди.

Шунингдек, учрашувда Исроил Элчиси Кармела Шамир қатнашди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: