Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ХХР махсус вакили ва Россия элчиси билан учрашувлар ўтказди

Дата: 15:24, 17-04-2015.

Тошкент. 17 апрел. ЎзТАГ – Пайшанба, 16-апрел куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Хитой Халқ Республикасининг Ташқи ишлар вазирлигининг Махсус вакили Лю Гучанг ва Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденевлар билан учрашувлар ўтказди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ўзбек ташқи сиёсий муассасси матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Лю Гучан билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда ХХР элчиси Сунь Лицзе ҳам қатнашди.

С В.Тюрденев билан мулоқот пайтида турли даражадаги, жумладан вазирликлараро бўлажак Ўзбекистон-Россия учрашувларининг амалий масалалари муҳокама қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: