Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Марказий Осиё маслаҳатлашувларининг моҳиятини аниқ тушунтириб ўтди
Тошкент. 2 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Марказий Осиё маслаҳатлашувларининг моҳиятини аниқ тушунтириб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Биринчидан, Марказий Осиёда алоҳида халқаро ташкилот тузиш ёки ўз уставига эга бўлган интеграцион тузилмани яратиш назарда тутилмаяпти. Иккинчидан, давлатлардан юқори турувчи ташкилотни тузиш илгари сурилмаяпти. Учинчидан, таклиф қилинаётган формат – фақатгина маслаҳатлашув майдони сифатида хизмат қилади”, - деб таъкидлади у Тошкентда Халқаро пресс-ллуб йиғилишидаги нутқида.
Қолаверса, назарда тутилаётган таклиф минтақадан ташқарида жойлашган мамлакатлар манфаатларига қарши қаратилмаганлигини таъкидлаб ўтиш лозим. Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорлик ҳукм суриши барча йирик давлатлар манфаатларига тўла мос келади, деб давом этди Камилов.


