Ўзбекистон ташқи ишлар вазири немис ҳамкасбини табриклади

Дата: 15:52, 31-01-2017.

Тошкент. 31 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Зигмар Габриэлни Германия Федератив Республикасининг Федерал ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланганлиги муносабати билан табриклади. Бу ҳақида Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Хабар қилинишича, табрик мактубида анъанавий дўстона, серқирра ва ўзаро манфаатли Ўзбекистон-Германия муносабатларини янада мустаҳкамлашиши ва ривожланишига ишонч билдирилди.

“Сизнинг Федерал иқтисодиёт ва энергетика вазири сифатида улкан иш тажрибасига эгалигизни инобатга олган ҳолда биз мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий, инвестицион-технологик ва молиявий-техник ҳамкорликни сифат жиҳатдан кенгайтириш ва оширишга умид қиламиз”, - дея таъкидланади мактубда.

Эслатиб ўтамизки, З.Габриэл ушбу лавозимда 12 февралга мўлжалланган ГФР президенти сайловида иштирок этувчи Франк-Вальтер Штайнмайернинг ўрнига келди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: