Ўзбекистон ташқи ишлар вазири покистонлик ҳамкасби билан учрашди

Дата: 13:03, 13-02-2018.

Тошкент. 13 феврал. ЎзТАГ – 12-феврал куни Исломобод шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Покистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Хаважа Муҳаммад Асиф билан учрашди, деб хабар беради ўзбек ташқи сиёсий муассасаси матбуот хизмати.

“Суҳбат чоғида ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан Ўзбекистон-Покистон муносабатларининг кун тартиби ва БМТ, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги алоқалар юзасидан фикр алмашилди”, - дейилади хабарда.

Ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга, аввало савдо-иқтисодий, инвестицион, транспорт-коммуникация, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда алоқаларни мустаҳкамлашга томонлар тайёр эканлиги тасдиқланди.

Таъкидланганидек, икки давлат ишбилармон доиралари ўртасидаги мунтазам алоқалар Ўзбекистон ва Покистоннинг етакчи компания ва фирмалари, банк-молия тузилмалари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш истиқболларини оптимистик руҳда баҳолаш имконини яратади.

Қайд этилганидек, қўшни Афғонистондаги вазиятни тинч йўлга ўтиши минтақавий ҳамкорликни фаолроқ ривожлантириш имкониятини яратади. Шу нуқтайи назардан Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик” номли Афғонистон бўйича халқаро конференцияда кўриб чиқишга киритилаётган масалалар муҳокама қилинди”, - дейилади ТИВ хабарида.

Учрашувда вазирлар томонидан 2018-йили бўлиб ўтадиган турли даражалардаги Ўзбекистон-Покистон учрашувлари жадвали юзасидан фикр алмашилди.

Сурат манбаи: http://irantoday.tv/wrt3

Янгилик билан ўртоқлашиш: