Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Швейцариянинг янги элчисини қабул қилди

Дата: 12:53, 10-09-2015.

Тошкент. 10 сентябр. ЎзТАГ – Куни-кеча Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Швейцария Конфедерациясининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Штефан Клёцлини қабул қилди. Бу ҳақида Ўзбекистон ташқи сиёсий муассасасининг матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Мулоқот давомида Ўзбекистон-Швейцария муносабатларининг долзарб масалалари, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда алоқаларни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашилди”, - дейилади хабарда.

2014-йилнинг ноябрида Швейцария Конфедерацияси Президенти, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) амалдаги раиси Дидиэ Буркҳалтернинг Ўзбекистонга ташрифи ҳамда президент Ислом Каримов билан бўлиб ўтган муфассал музокаралар олий даражадаги сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш ва икки томонлама алоқаларга янги тус бериш имконини яратгани таъкидлаб ўтилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: