Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Туркманистонлик ҳамкасби билан учрашди

Дата: 09:51, 03-06-2015.

Тошкент. 3 июн. ЎзТАГ – Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов республикага расмий ташриф билан келган Туркманистон Вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ўзбек ташқи сиёсий муасасаси матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Бўлиб ўтган суҳбат давомида вазирлар икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалалари, Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш йўллари ва механизмларини муҳокама қилдилар”, – дейилади матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, томонлар бўлажак олий даражадаги учрашувга тайёргарлик нуқтаи назаридан ўзаро манфаат касб этган Ўзбекистон-Туркманистон алоқаларини мустаҳкамлаш истиқболлари кўриб чиқилди. Бундан ташқари, икки давлат ТИВ раҳбарлари долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Музокараларда Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Шири Шириев иштирок этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: