Ўзбекистон ташқи ишлар вазири виртуал қабулхона очди

Дата: 15:46, 10-11-2016.

Тошкент. 10 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтида виртуал қабулхона фаолият юрита бошлади, деб хабар беради пайшанба куни ТИВ матбуот хизмати.

“Барча қитъалардан бўлган жисмоний ва юридик шахслар куну тун давомида бевосита ташқи ишлар вазирининг ўзига сўровлар, аризалар, шикоятлар ва таклифлар билан мурожаат қилишлари мумкин”, - дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, мурожаатларни веб-сайт орқали ёки ишонч телефони (+998 71) 233-28-28 орқали тўғридан тўғри йўллаш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: