Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Япония элчиси билан учрашди

Дата: 17:30, 17-12-2015.

Тошкент. 17 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Япониянинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Фумиҳико Като билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилади ТИВ матбуот хизмати.

“Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, аввало Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Япония Бош вазири Шиндзо Абенинг 2015-йилнинг октябр ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган музокаралари жараёнида эришилган келишувларни амалга оширишнинг айрим жиҳатлари муҳокама қилинди”, - дейилади пайшанба куни эълон қилинган хабарда.

Шунингдек, учрашувда турли даражадаги бўлажак Ўзбекистон-Япония муносабатларининг жадвали ва уларнинг кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилгани ҳақида ҳам айтиб ўтилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: