Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ЙТФХ бўлими бошлиғи билан учрашув ўтказди
Тошкент. 25 ноябр. ЎзТАГ – Кеча, 24-ноябрда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Европа ташқи фаолият хизматининг Марказий Осиё бўйича бўлими бошлиғи Тойво Клаар билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради ўзбек ТИВ матбуот хизмати.
Хабар қилинишича, Т.Клаар Тошкентга “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” кичик қўмитасининг адлия, ички ишлар, инсон ҳуқуқлари ва бошқа масалалар бўйича навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун ташриф буюрди.
“Мулоқот давомида икки томонлама муносабатларнинг амалий жиҳатлари, бўлажак қўшма тадбирлар, жумладан “Марказий Осиё – ЕИ” шаклидаги учрашувлар жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, учрашувда Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари, элчи Юрий Штерк ҳам иштирок этди.


