Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг янги ўринбосари тайинланди

Дата: 15:21, 03-04-2015.

Тошкент. 3 апрел. ЎзТАГ – Анвар Носиров Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг янги ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

«2 апрелда у Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги коллегиясига тақдим қилинди. Олдин Носиров ТИВнинг Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти таркиблари билан ишлаш бошқармасининг бошлиғи, Ўзбекистоннинг ШҲТ ишлари бўйича миллий мувофиқлаштирувчиси бўлиб ишлаган», – деб таъкидланади Ўзбекистон ТИВ хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: