Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент. 26 апрел. ЎзТАГ – 25-апрел куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони Жозеф Леонард Вотел билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Суҳбат давомида Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов, Мудофаа вазири Қобул Бердиев ва генерал Жозеф Л.Вотел Ўзбекистон-АҚШ кун тартиби нуқтайи назаридан ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар, қатор халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.
ТИВ маълумотига қараганда Афғонистондаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашувда АҚШ Элчиси Памела Леора Спратлен иштирок этди.