Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Франциянинг БМТ ташаббуслари муҳокама қилинди

Дата: 17:44, 13-07-2015.

Тошкент. 13 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Франция Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Жак-Анри Элс билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Суҳбат чоғида элчи Франциянинг БМТ доирасидаги ташаббуслари тўғрисида маълумот берди.

ТИВ хабар қилишларича, учрашувда бошқа икки томонлама масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Эслатиб ўтамизки, йилнинг иккинчи ярмида ташқи ишлар вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлар, савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ўзбек-француз ҳукуматлараро комиссияларининг навбатдаги йиғилишлари бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Француз томони ташаббусига кўра, Парижда Ўзбекистонга бағишланган кўргазма ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Ҳозирда икки томонлама савдо-иқтисодий алоқалар ЕИ ва Ўзбекистон Республикаси билан ҳамкорлик келишуви асосида олиб борилади.

Франция Ўзбекистоннинг Европадаги энг йирик иқтисодий ҳамкорларидан бири.

2014 йил якунлари бўйича мамлакатлар орасидаги ўзаро савдо ҳажми $287,5 млнни ташкил қилди. Жорий йилнинг январ-мартида савдо айланмасининг ҳажми 7,1% ошди. Бугунда Ўзбекистонда француз капитали иштирокидаги 14 фирма ва компаниялар фаолият ютирмоқда. Бундан 3таси 100% француз капиталига очилган.

Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар ва инвестициялар вазирлигида 10 француз компаниялари ваколатхоналари рўйхатга олинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: