Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Қувайт элчиси қабул қилинди

Дата: 15:51, 05-12-2015.

Тошкент. 5 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қувайт Давлатининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор элчиси Аҳмад Холид Абдулла ал-Жийранни қабул қилди, деб хабар берди ТИВ матбуот хизмати шанба куни.

“Мулоқот давомида Ўзбекистон-Қувайт муносабатларининг асосий йўналишлари ҳамда БМТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.

Элчи ишонч ёрлиқлари нусхасини топширгани хабар қилинмоқда.

Бундан ташқари, учрашувда Ўзбекистоннинг Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашидаги бўлажак раислигининг амалий жиҳатлари ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: