Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида ўзбек-ҳинд муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди

Дата: 19:02, 02-05-2014.

Тошкент. 2 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Ҳиндистоннинг мамлакатдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Анумула Гитеш Сарма билан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
ТИВдан хабар қилишларича, томонлар ўзбек-ҳинд муносабатларининг долзарб масалалари, уларнинг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашганлар.
Ҳиндистон Ўзбекистоннинг ҳудудидаги энг муҳим иқтисодий ҳамкори ҳисобланади. 2013 йил якунлари бўйича мамлакатлар ўртасидаги товар айланмаси ҳажми 29% ўсди ва $259,5 млнга етди. Кейинги 10 йил ичида Ўзбекистон иқтисодиётига $77 млн ҳинд инвестициялари жалб этилган.
Бугун Ўзбекистонда ҳинд капитали иштирокидаги 65 корхона фаолият юритмоқда ва Ҳиндистоннинг 19 фирма ва компанияларининг ваколатхоналари очилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: