Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 34% дан ошди

Дата: 14:51, 26-11-2019.

Тошкент. 26 ноябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 34% дан ошди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"2019 йилнинг январь-октябрь ойларида республиканинг ташқи савдо айланмаси $34737,7 млнни ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан $8893,8 млнга ёки 34,4% га ошди", - дея қайд этилади Давлат статистика қўмитаси маълумотларида.

Таъкидланганидек, бу рақамдан экспорт $14812,9 млнга (ўсиш суръати – 43,3%), импорт эса – $19924,8 млнга (ўсиш суръати – 28,5%) етди. Ташқи савдо айланмасининг $5119,9 млнлик пассив баланси қайд этилди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон дунёнинг 189 дан ортиқ мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга оширмоқда. Ташқи савдо айланмасининг энг юқори ҳажми Хитой (19,1%), Россия (15,1%), Қозоғистон (8,4%), Корея Республикаси (6,5%), Туркия (5,9%), Германия (2,4%) ва Қирғизистон (2%) билан қайд этилди.

 

Сурат манбаи: inbusiness.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: