Ўзбекистон ташқи савдо айланмасини 16,7% оширди

Дата: 16:20, 05-01-2018.

Тошкент. 5 январ. ЎзТАГ – 2017 йилнинг 9 ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16,7%га ошиб, қарийб $20 млрд.ни ташкил этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “Монетар сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари” номли ҳисоботида айтиб ўтилган.

Айни пайтда, товарлар ва хизматлар экспорти ҳажми 25,6%га ошиб, $10,4 млрд.ни, импорт ҳажми эса 8,4%га ошиб, $9,6 млрд.ни ташкил этди.

Ҳисоботда таъкидланишича, экспорт таркибида юқори ўсиш суръатлари истеъмол товарлари (ўсиш суръати 23,5% ва умумий экспорт ҳажмидаги улуши 5,7%), энергия манбалари ва нефть маҳсулотлари (11,3 ва 13,4%), қора ва рангли металлар (24,8 ва 6,2%), машина ва ускуналар (60,5 ва 2,4%), хизматлар (10,8 ва 24,9%) экспорти ҳиссасига тўғри келди. Шу билан бирга, пахта толаси экспорти 18,6 фоизга (улуши 2,7%) ва кимё маҳсулотлари экспорти 2,2 (6,3%) фоизга пасайиши кузатилди.

Импорт таркибидаги ўсиш эса кимё маҳсулотлари (ўсиш суръати 5,6% ва умумий импорт ҳажмидаги улуши 17,1%), энергия манбалари ва нефть маҳсулотлари (13,5 ва 5,2%), машина ва ускуналар (1,8 ва 38,7%), хизматлар импорти (22,5 ва 7,3%) ҳиссасига тўғри келади. Айни пайтда, истеъмол товарлари импорти 8,2%га (импорт таркибидаги улуши – 10,2%) камайган. 

Сурат манбаи: http://www.direzionehotel.it/come-aumentare-il-profitto-di-un-albergo/

Янгилик билан ўртоқлашиш: