Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг 38,2% МДҲ мамлакатларига тўғри келади
Тошкент. 1 феврал. ЎзТАГ – 2018 йил январ-декабр ойлари якунлари бўйича Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг 38,2% Мустиқил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатларига, қолган 61,8% – дунёнинг бошқа мамлакатларига тўғри келди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Давлат статистика қўмитаси маълумотларига таянган ҳолда.
Хусусан, кўрсатилган муддатда республика ташқи савдо айланмаси $28664,7 млнни ташкил этиб, 2017 йилнинг январ-ноябрига нисбатан 17,6%га ўсди. Бундан $10956,3 млни МДҲ мамлакатларига, $17708,4 млни – дунёнинг бошқа мамлакатларига тўғри келмоқда.
Шу билан бирга, Ўзбекистон МДҲ мамлакатларига экспортни сезиларли даражада (21%) ошириб, уни $4549,2 млнга етказди ҳамда дунёнинг бошқа мамлакатларига экспорт ҳажмини пасайтирди (14,7%, $6774,8 млн). Аммо ҳатто шу ҳолатда ҳам бошқа мамлакатларга ўзбек экспортнинг ялпи улуши (59,8%) МДҲ мамлакатларига экспортидан кўп (40,2%).
МДҲ ва дунёнинг бошқа мамлакатларидан импорт ҳам сезиларли даражада (навбати билан 41,9% ва 33,9%) ўсди. Жумладан, МДҲ мамлакатларидан импорт $6407,1 млни ташкил қилди, жаҳоннинг бошқа мамлакатлари бўйича бу кўрсаткич $10933,6 млнга тенг. Бу ерда ҳам бошқа мамлакатлардан импорт (63,1%) МДҲ мамлакатларидан импортдан олдинда бормоқда (36,9%).
Натижада савдодаги салбий сальдо -$6016,7 млнни ташкил этди, бундан -$1857,9 млн МДҲ мамлакатларига ва -$4158,8 млни дунёнинг бошқа мамлакатларига тўғри келади.
Сурат манбаи: https://nuz.uz