Ўзбекистон ташқи савдо компанияси Европада савдо уйи очди

Дата: 10:34, 25-03-2014.

Тошкент. 25 март. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг “Ўзтадбиркорэкспорт” ташқи савдо компанияси Латвия пойтахти Рига шаҳрида савдо уйи очди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ушбу савдо уйини очиш ғояси Ўзбекистон раҳбарининг Латвияга 2013 йил октябридаги ташрифидан кейин пайдо бўлди. У ўзбек тадбиркорларига нафақат Болтиқбўйи мамлакатлари, балки ЕИ бозорларига ҳам чиқиш имконини беради. Барча божхона тартиблари битгандан кейин савдо уйи товарларни Латвия, Литва и Эстония, Скандинавия мамлакатлари – Финляндия, Норвегия, Швеция ва Данияга шунингдек, Ғарбий Европа – Германия, Голландия, Чехия ва Польшага экспорт қила бошлайди”, - дея қайд этди “Ўзтадбиркорэкспорт” компаниясидаги манба.
Янги савдо уйи янги ва қуритилган мевасабзовот маҳсулотлари, тайёр текстил маҳсулотлари ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бошқа маҳсулотларни реализация қилишга ихтисослашади. Ригадан ташқари компания Москва ва Чимкентда савдо уйларини очган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: