Ўзбекистон ташқи савдо вазири Қирғизистонга икки кунлик сафар қилади
Тошкент. 8 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Қирғизистонга 8-9 феврал кунлари икки кунлик сафар қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ташрифдан мақсад – икки тарафлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишдан иборат. Ҳукуматлараро музокаралар билан бир қаторда, икки томоннинг хусусий сектор вакиллари билан учрашувлар, корхоналарга ташрифлар, шунингдек кооперация ва савдо шартномаларини амалга оширишни жадаллаштиришга йўналтирилган тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган”, - дейилади Ўзбекистон ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
8 февралда Ходжаев Қирғизистон иқтисодиёт вазири Артем Новиков билан музокаралар ўтказади, Чуй вилоятининг Сокулук ва Иссиқ-Атин туманларидаги корхоналар фаолияти билан танишади. Шунингдек, Ходжаев чегара зонасида трансчегаравий савдо-сотиқни ривожлантириш имкониятини ўрганиш мақсадида Ўш вилоятига ҳам ташриф буюради.
Ўзбекистон ташқи савдо вазирлиги маълумотларига кўра, 2017 йилда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги савдо айланмаси $86 млнга ўсиб, $253,9 млнни ташкил этган.
Сурат манбаи: http://www.fergananews.com/news/27368


