Ўзбекистон ташқи савдо вазири латвиялик тадбиркорларга мамлакатдаги “энг яхши шароитлар”ни ваъда қилди

Дата: 17:01, 29-08-2017.

Тошкент. 29 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев латвиялик тадбиркорларга мамлакатдаги “энг яхши шароитлар”ни ваъда қилди. У бу баёнотни Ригада бўлиб ўтган Латвия-Ўзбекистон бизнес-форумида қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) The Baltic courseга асосланган ҳолда.

Ғаниевнинг сўзларига кўра, бу ҳақида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев топшириқ берган.

Вазир чиқишида Ўзбекистон ва Латвия ҳукуматлари орасида муносабатлар яхшилигини айтиб ўтди.

Ғаниев Ўзбекистонга янги президент сайланиши билан юз берган ўзгаришлар ҳақида гапира туриб, иқтисодиётнинг либерализация қилиниши бошланганини қайд этди. Мамлакатда тадбиркорлар учун 150 рухсат берувчи тартиблар бекор қилинган.

Ўзбекистон иқтисодиёти йилига 8% ривожланмоқда ва Жаҳон банки прогнозига кўра 2030 йилга бориб ЯИМ икки бараварга ошириши керак.

Шунингдек, Ғаниев транспорт ва логистика бўйича ҳамкорлик тарафлар ўртасида товар айланмаси ўсишига ҳисса қўшишига эътибор қаратди.

Эслатиб ўтамизки, 2016 йилда ҳамкорлик тарафлар ўртасида товар айланмаси 66,5% кўпайиб, $300 млнни ташкил этган. Экспорт 33,5%, импорт 77% ошган.

28 августда Radisson Blu Daugava меҳмонхонасида Латвия-Ўзбекистон бизнес-форуми бўлиб ўтди.  У Латвия инвестиция ва тараққиёт агентлиги ва Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчихонаси томонидан ташкил этилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: