Ўзбекистон ташқи сиёсий муасасасида Покистон элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Дата: 16:19, 23-02-2017.

Тошкент. 23 феврал. ЎзТАГ – Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Покистон Ислом Республикасининг элчиси Риаз Ҳуссайн Бухорий билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

“Учрашувда Ўзбекистон-Покистон кун тартибининг долзарб масалалари ҳамда Ўзбекистон расмий делегациясининг 2017-йилнинг 1-март куни Исломобод шаҳрида бўлиб ўтадиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ЭCО) Саммитида иштирок этишининг амалий жиҳатлари муҳокама этилди”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, 2016 йил 23 декабрда Исломободда Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Улуғбек Розуқулов бўлган ўзбек делегациясини қабул қилиш пайтида Покистон президенти Мамнун Хуссайн Ўзбекистон ва Покистон қатор соҳаларда, жумладан, экстремизм ва савдони кенгайтириш соҳасида келишувга эришгани ҳақида маълум қилган эди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: