Ўзбекистон ташқи сиёсий муассасаси бошлиғи ГФР сиёсатчисини қабул қилди
Тошкент. 13 май. ЎзТАГ – Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Германиянинг машҳур жамоатчилик ва сиёсат арбоби Лотар де Мезерни қабул қилди, деб хабар қилади ТИВ матбуот хизмати.
“Л. де Мезер мамлакатимизга “Бирлашган Германияда трансформатсион жараёнларнинг ва Ўзбекистон янги тарихи бошланғич босқичининг 25 йиллиги” мавзусидаги экспертлар учрашувида иштирок этиш учун келди. Мазкур тадбир Тошкент шаҳрида К.Аденауэр номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича Минтақавий ваколатхонаси ва Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти томонидан ташкиллаштирилган”, - дейилади хабарда.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ГФР ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари ҳамда К.Аденауэр номидаги жамғарманинг икки томонлама алоқаларни янада ривожлантиришдаги иштироки муҳокама қилинди.
“Л. де Мезер Ўзбекистонда бўлиши чоғидаги кўрганлари ҳақида сўзлар экан, мамлакатимиздаги тарихий ўзгаришлар, архитектура ва маданий едгорликларни муҳофаза қилиш ҳамда ўзбек халқининг бой тарихий меросини асраб-авайлаш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишлар унда илиқ таассурот қолдирганини таъкидлади”, - деб таъкидланади хабарда.
Учрашувда К.Аденауэр номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатли вакили Томас Кутсе иштирок этди.


