Ўзбекистон ташқи сиёсий муассасаси ОАВ ШҲТ ТИВК йиғилишига аккредитация қилишни бошлади
Тошкент. 21 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 2016-йилнинг май ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши (ШҲТ ТИВК) йиғилишини ёритиш учун оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитация қилишни бошлади. Бу ҳақида муассаса матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида рўйхатдан ўтиш учун зарур ҳужжатлар рўйхати тақдим этилган.
Таъкидланишича, хужжатлар Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ёки консуллик ваколатхоналари, ёхуд мамлакат ТИВ рўйхатдан ўтган дипломатик вакилликлар орқали топширилиши мумкин.