Ўзбекистон ташқи сиёсий муассасаси раҳбари ИҲТ тадбирида қатнашади

Дата: 19:39, 25-07-2016.

Тошкент. 25 июл. ЎзТАГ – 25-28 июл кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Саудия Арабистони Подшоҳлигига ташриф буюради, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, ўзбек делегацияси Жидда шаҳрида Иқтисодий, маданий ва ижтимоий масалалар бўйича ислом комиссиясининг 39-сессиясида ва Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатлар юқори мансабдор шахсларининг мажлисида иштирок этади.

“Ташриф дастуридан ИҲТ ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарлари билан учрашувлар ва музокаралар ҳам ўрин олган”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: