Ўзбекистон ташқи сиёсий муассасаси YouTubeда расмий каналини очди

Дата: 12:07, 04-08-2016.

Тошкент. 4 август. ЎзТАГ – YouTube видеохизматида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг расмий канали очилди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

“Ўйлаймизки, ТИВнинг расмий веб-сайти ҳамда “Facebook”даги саҳифаси ўқувчилари эндиликда “YouTube”даги каналимиз орқали мамлакатимиз раҳбариятининг ташқи ва ички сиёсати, Ўзбекистон ва унинг диққатга сазовор жойлари тўғрисида нафақат матнли янгиликлар, балки фото ва видеомаълумотлар билан ҳам янада яқиндан танишишлари мумкин”, - дейилади маълумотда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: