Ўзбекистон ташқи сиёсий муассасасида Голландия делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Дата: 16:52, 04-04-2016.

Тошкент. 4 апрел. ЎзТАГ – 4-апрел куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Голландия Қироллиги Ташқи ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўйича Элчиси Ян-Пол Дирксе бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақида Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

“Мулоқот чоғида БМТ доирасидаги Ўзбекистон-Нидерландия ўзаро ҳамкорлик ҳамда ташкилотнинг Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси сифатида 2017-2018-йилларга Нидерландия номзоди илгари сурилганлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди”- дейилади душанба куни эълон қилинган хабарда.

Шунингдек, учрашувда турли соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати кўриб чиқилди.

2015-йил декабр ойида бўлиб ўтган вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг биринчи раунди ўзаро манфаатли бўлган ҳамкорликнинг энг истиқболли йўналишларига эътибор қаратишга ва Ўзбекистон-Нидерландия кун тартибини кенгайтиришга имкон берганлиги қайд этилди.

Бундан ташқари, суҳбат давомида турли даражалардаги, жумладан қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалалардаги бўлажак учрашувларга тайёргарликнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: