Ўзбекистон ташқи сиёсий муассасасида ХХР элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Дата: 12:18, 24-03-2016.

Тошкент. 24 март. ЎзТАГ – Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сун Лижиэ билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилади ташқи сиёсий муассаса матбуот хизмати.

“Мулоқот чоғида икки ва кўп томонлама шакллардаги бўлажак Ўзбекистон-Хитой учрашувлари нуқтайи назаридан ҳамкорликнинг айрим масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, суҳбат давомида Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги даврида бўлиб ўтадиган тадбирларга тайёргарлик жараёни ҳам муҳокама қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: