Ўзбекистон ташқи сиёсий муассасасида Россия делегацияси қабул қилинди

Дата: 21:44, 04-12-2015.

Тошкент. 4 декабр. ЎзТАГ – Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири ўринбосари – статс-секретар Григорий Карасин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Суҳбат чоғида икки томон алоқаларига оид қатор масалалар, жумладан, бўлажак Ўзбекистон-Россия сиёсий мулоқотлари юзасидан фикр алмашилди”, - дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Мулоқот давомида минтақа кун тартибининг долзарб жиҳатлари, хусусан Афғонистондаги вазиятнинг ўзгариши ва бу мамлакатдаги инқирозни бартараф этишнинг сиёсий йўлларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда Россия элчиси Владимир Тюрденев иштирок этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: