Ўзбекистон “Tashkent Cup-2014” турнирида 3-ўринни олди
Тошкент. 5 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон футзал бўйича “Tashkent Cup-2014” турнирида Озарбайжонга ютқазиб қўйиб, 2 очко билан 3-ўринни олди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақидаги маълумот Футбол федерацияси сайтида жойлаштирилган.
Сўнгги турнинг биринчи ўйинида Қозоғистон термаси Беларусия термаси устидан 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Иккинчи ўйинда Ўзбекистон ва Озарбайжон термалари куч синашдилар. Ўйин голларга бой бўлди ва озарбайжонликларнинг 6:3 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Натижада Қозоғистон термаси (7 очко) 1-, Озарбайжон терма (6) 2-, Ўзбекистон термаси (2) 3- ва Беларусия термаси (1) 4-ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамизки, 2014 йилнинг 1-3 декабрида пойтахтдаги “Ўзбекистон” спорт комплексида футзал бўйича “Tashkent Cup-2014” халқаро турнири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Озарбайжон, Беларусия ва Қозоғистон термалари қатнашдилар.