Ўзбекистон таваккалчиликлар даражаси хавфли бўлган мамлакатлар индексида 60-ўринни эгаллади

Дата: 09:34, 13-07-2016.

Тошкент. 13 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон “Жаҳон давлатларининг заиф жиҳатлари 2016” таваккалчиликлар даражаси хавфли мамлакатлар индексида 178 ўринлар орасида 60-ўринни эгаллади, деб хабар берилади Жаҳон жамғармаси сайтида.

Индексга кўра, беқарорлик даражаси юқори ва хавфли бўлган мамлакатлар сирасига Тожикистон (57-ўрин), Ўзбекистон (60-), Қирғизистон (64-), Россия (65-) киритилган.

Барқарорлик даражаси ўртадан паст ва хавфли бўлган мамлакатлар орасига Грузия (72-ўрин), Озарбайжон (81-), Туркманистон (83-), Украина (85-), Беларусь (92-) ва Молдова (93-) кирди.

Қозоғистон эса таваккалчиликлар даражаси ўртача ва беқарорлик даражаси паст бўлган мамлакатлар орасига киритилди (113-ўрин). Шу гуруҳга  Арманистон ҳам кирди (109-ўрин).

Барқарорлик даражаси ўртадан юқори ва таваккалчиликлар мавжуд бўлмаган мамлакатлар сирасига Латвия (141-), Эстония (146-е) ва Литва (149-) кирди.

Финляндия дунёнинг энг барқарор мамлакати деб топилди. Бу “Жуда барқарор мамлакатлар” гуруҳига кирган ягона давлатдир. “Барқарор мамлакатлар” гуруҳига Дания, Янги Зеландия ва Норвегия (175-, 176- ва 177-ўринлар) кирди.

Таваккалчиликлар даражаси ўта юқори энг беқарор давлатлар сифатида Сомали, Жанубий Судан ва Марказий Африка Республикаси тан олинди.

Хитой 86-ўринда бўлиб, бу ерда барқарорлик даражаси ўртадан қуйидир. АҚШ, Буюк Британия барқарорлиги юқори бўлган мамлакатлар қаторига кирди (159- ва  162- ўринлар), Германия 165-ўринни олиб, барқарор мамлакатлар гуруҳига киритилди.

Давлатлар заиф жиҳатлари индекси – комплекс кўрсаткич бўлиб, у ёки бу мамлакат ҳокимиятининг ўз ҳудуди бутунлигини, шунингдек, мамлакатдаги демографик, сиёсий ва иқтисодий вазиятни таъминлай олиш ёки олмасликка қодирлигини характерлайди. Тадқиқот ва унинг билан бирга чиқариладиган рейтинг ҳар йили Жаҳон жамғараси мустақил жамоат ташкилоти ва ForeignPolicy журнали томонидан чоп этилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: