Ўзбекистон тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни локализация қилиш бўйича 600 лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда

Дата: 11:51, 29-01-2015.

Тошкент. 29 январ. ЎзТАГ – Яқин 5 йилда Ўзбекистонда тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни локализация қилиш бўйича 600 лойиҳани амалга ошириш режалаштирмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бунинг учун мамлакатда 2015-2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни локализация қилиш дастурлари ишлаб чиқилмоқда. Унинг амалга оширилиши маҳаллий минерал хом-ашёни чуқур қайта ишлаш, 1225 энг зарур маҳсулот турларини ишлаб чиқариш, бу орқали йилига импорт ўрнини босиш ҳисобига $3,5 млрдлик самара олиш ва 13,3 минг янги иш ўринлари яратишга имкон беради”, – деб таъкидлашди Иқтисодиёт вазирлигида.

Эслатиб ўтамизки, бундан илгари ЎзТАГ Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ҳукуматнинг 2014 йил якунлари ва 2015 йилги устивор вазифаларига доир мажлисида гапира туриб, Иқтисодиёт ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирликларига 2015-2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни локализация қилиш дастурларини ишлаб чиқишни топширгани ҳақида хабар қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: