Ўзбекистон текстиль тармоғи экспорти $1,16 млрдгача ўсди
Тошкент. 8 январ. ЎзТАГ – 2017 йил якунлари бўйича Ўзбекистон текстиль тармоғи экспорти ҳажми $1,16 млрдни ташкил қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотлар улуши 40%дан ортиқни ташкил қилди.
Агар 2017 йил бошида юртимизда 293 та экспорт қилувчи корхона мавжуд бўлган бўлса, йил якунларига кўра, уларнинг умумий сони 350 тага етади. Дунёнинг турли мамлакатларида 64 та савдо уйи фаолият юритмоқда.
Расмий маълумотларга кўра, 2017 йилда соҳадаги корхоналарни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ҳамда янги қувватларни ишга туширишга йўналтирилган 34 та инвестицион лойиҳа амалга оширилди. Мазкур лойиҳаларнинг умумий қиймати $356,9 млнга тенг бўлиб, экспорт салоҳияти $151,7 млнни ташкил қилган.
Маҳсулотлар Uztextile ягона белгиси остида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285 сонли фармони билан “Ўзбекенгилсаноат” АЖ ўрнига Ўзбекистон тўқимачилик ва тикиш-трикотаж саноати корхоналари Ассоциацияси ташкил этилган.
“Ўзтекстильсаноат” уюшмаси аъзолари 2021 йил 1 январгача импорт қилинаётган пахта, сунъий ва синтетик тола, жун, республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқириш учун зарур бўлган хом-ашё ва бошқа материаллар учун божхона тўловларидан озод қилинган.
Бундан ташқари, уюшма ўз аъзоларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқига ҳам эга.
Сурат манбаи: http://russia.greekreporter.com/2017/08/11/%D0%B3%D1%80%D0%B5%D1%87%D0%B5%D1%81%D0%BA%D0%B8%D0%B9-%D1%8D%D0%BA%D1%81%D0%BF%D0%BE%D1%80%D1%82-%D0%BD%D0%B0%D1%80%D0%B0%D1%89%D0%B8%D0%B2%D0%B0%D0%B5%D1%82-%D0%BE%D0%B1%D0%BE%D1%80%D0%BE%D1%82/