Ўзбекистон текстиль тармоғи улкан салоҳиятга эга – “Cambridge Consulting Group” раҳбари

Дата: 15:02, 23-01-2018.

Тошкент. 23 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон текстиль тармоғи улкан салоҳиятга эга, деди “Cambridge Consulting Group” компании бош менеджери М.Эр, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Ўзбекистон тўқимачилик тармоғи Қўшма Штатларда фойдали тақдим этиш мумкин бўлган катта салоҳиятга эга. Мен ўзбек тўқимачилик ишлаб чиқарувчиларининг TexWorld USA кўргазмасида иштирокидан мақсадни ана шунда кўраман. Ўзбекистон экспортчилари учун товар америка бозорини чуқур ўрганиш, савдо каналларини илгари суриш, сармоя киритиш, бренд таниқлилигини ошириш кабилар кейинги қадамлар бўлиши керак деб ҳисоблайман”, - деб иқтибос келтиради М.Эрдан Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси хабарига кўра, “Cambridge Consulting Group” компанияси кўргазманинг ўзбек иштирокчилари билан АҚШ бозорига кириш имкониятларини ўрганиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Шунингдек, кўргазмада 500 атрофида йирик тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари, 50 дан ортиқ мамлакатлардан бўлган етакчи кийим дизайнерлик компаниялари ва халқаро савдо тармоқлари ва бошқалар иштирок этмоқда. Улар орасида Германия, Италия, Япония, Туркия, Мексика, Бразилия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Жанубий Корея ширкатлари бор. Кўргазмага ҳар куни 20 мингдан ортиқ киши ташриф буюрмоқда.

Эслатиб ўтамизки, 22-24 январ орасида Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ширкатлари вакиллари Нью-Йоркда TexWorld USA халқаро кўргазмасида биринчи марта иштирок этмоқдалар.

Ўзбек делегацияси таркибига “Ўзтекстилсаноат” уюшмаси раҳбарлари, шунингдек, “Nil-Granit”, “Lukbo Textile”, “Oq Saroy Textile”, “Zarbdor textile”, “Elegant Garment Textile” ва “Favourite Textile Group каби йирик тўқимачилик корхоналари вакиллари кирган. Ушбу корхоналар Тошкент, Андижон, Жиззах, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларига мансуб.

TexWorld USA 2006 йилдан буён ўтказиб келинаётган энг йирик халқаро тўқимачилик кўргазмасидир. Бу ерда мато, тўқимачилик материаллари ва аксессуарларнинг янги намуналари, тайёр кийимлар кўргазма қилинади.

Сурат манбаи: http://www.knittingindustry.com/texworld-paris-successfully-ends-with-increase-in-visitor-numbers/

Янгилик билан ўртоқлашиш: