Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоғи 2018 йил охирига қадар 9 хонали телефон рақамларига ўтади

Дата: 15:46, 10-09-2018.

Тошкент. 10 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоғи 2018 йил охирига қадар 9 хонали телефон рақамларига ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2018 йилнинг 10 сентабридан 30 сентабрига қадар 9 хонали телефон рақамли тизимга ўтиш Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида амалга оширилади”, - дейилади Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги хабарида.

Маълум қилинишича, 2018 йилнинг 1 октабридан бошлаб, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти абонентлари учун фақатгина 9 хонали телефон рақамлари амал қилади. Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида 9 хонали телефон рақамли тизимга ўтиш алоҳида жадвал бўйича амалга оширилади.

Тезкор чақирув хизматлари ва қисқа 4 хонали рақамларга қўнғироқ қилиш тартиби ва халқаро форматда қўнғироқ қилиш тартиби ўзгармайди (+998-ххххххххх).

Бундан ташқари, қисқа 1192 рақами орқали туну-кун абонентларни техник қўллаб-қувватлаш хизмати фаолият кўрсатади.

Сурат манбаи: из http://mitc.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: