Ўзбекистон темир йўллари ва қурилиш соҳаси ходимлари энди ўзларининг касб байрамларига эгалар

Дата: 15:20, 21-12-2017.

Тошкент. 21 декабр. ЎзТАГ – Сенат томонидан Ўзбекистон Республикаси темир йўл ва қурилиш соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунларни маъқулладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ҳужжатлар 20 декабрда Ўзбекистон парламенти юқори палатасининг ўн учинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилди.

Парламент матбуот хизмати маълумотларига кўра, сенаторлар мустақиллик йилларида ушбу тармоқда таҳсинга лойиқ натижаларга эришилгани таъкидланди.  Бугунги кунда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида 73 минг нафар юқори малакали ходим фаолият юритмоқда. Муҳандис-техниклар ва мутахассислар, йўл хизмати ходимлари, вагон машинистлари ва кузатувчилари, саноат, лойиҳалаштириш ва қурилиш ташкилотлари ходимлари, ижтимоий инфратузилма объектларининг ишчи ва хизматчилари, соҳанинг меҳнатсевар ходимлари шулар жумласидандир.

Улар меҳнати туфайли ўтган йиллар мобайнида темир йўл транспорти ходимлари томонидан 1,1 минг километдан ортиқ темир йўллар ётқизилди, 4 минг километрдан ортиқ темирйўл магистраллари модернизация қилинди, 1,7 минг километр темир йўл узеллари электрлаштирилди, 1,4 миллиард тонна юк ташилди, шунингдек, 350 миллиондан ортиқ йўловчи манзилларига етказилди.

Янги қонун август ойининг биринчи якшанбасини Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни деб белгилайди.

“Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунни кўриб чиқиш доирасида аҳолини арзон ва қулай турар жойлар билан таъминлаш мақсадли дастурлари доирасида намунали кўп қаватли уйлар, маданият ва санъат марказлари, спорт иншоотлари, тиббиёт муассасалари ва бошқа ижтимоий объектлар қурилмоқда, шунингдек, йўллар, кўприклар ва бошқа инфратузилма объектлари барпо этиляпти.

Сенаторлар таъкидлаганидек, август ойининг иккинчи якшанбасини Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни деб белгиловчи “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қабул қилиниши соҳа ходимларига ўз касб байрамини давлат миқёсида нишонлаш имконини беради.

Сурат манбаи: http://tashkent.avizinfo.uz/ru-i-offer-i-category-i-rabota-za-rubezhom-i-id-i-1312638-i-trebuetsja-stroiteli.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: