Ўзбекистон темирйўлчилари “Нукус” вокзали реконструкциясини якунламоқдалар
Тошкент. 18 июл. ЎзТАГ – “Ўзбекистон темир йўллари” “Нукус” темир йўл вокзали реконструкцияси ишларини якунламоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Янги бинода йўловчилар учун барча зарур шароитлар яратилган. Вокзал замонавий хавфсизлик ва ёнғинни ўчириш тизимлари билан таъминланган. Бу ерда қимматбаҳо ресурсларни тежовчи аққли ёритиш тизимидан фойдаланилмоқда. Пассажирларга хизмат кўрсатишни яхшилаш мақсадида чипталар сотиш учун янги кассалар жиҳозланган”, - деб таъкидлашди компания матбуот хизматида.
Вокзал мажмуида барча қулайликларга эга меҳмонхона ва замонавий ускуналарга эга тиббий пункт мавжуд.
Бундан ташқари, вокзалнинг кутиш залида янги ҳавони тозалаш ускуналарини ўрнатиш режалаштирилмоқда.


